Shan. Apr 13th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК УЧРАШУВИ ҚЎҚОНДА БЎЛИБ ЎТАДИ

Суперлигада юзага келган қисқа муддатли танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида жамоамиз мураббийлар штаби иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиш бўйича режа  ишлаб чиқишган. Хабарингиз бор,  Ўш шаҳрининг «Каганат» клуби билан дастлабки ўртоқлик беллашуви Қувасойда бўлиб ўтди. Навбатдаги ўртоқлик назорат баҳси эса 27 сентябрь куни Қўқон шаҳрининг «Марказий» ўйингоҳида ўтказилади. Шу кунги рақибимиз «Қўқон-1912» жамоаси ҳисобланади.

 

Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912»-«Нефтчи» учрашуви 27 сентябрь (сешанба) куни соат 16:00 да бошланади.

 

Барча жонкуяр мухлисларимизни жамоамизни қизғин қўллаб-қувватлаш учун ушбу беллашувга таклиф этамиз.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: