"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»(U-18) — ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ!

U-18 Чемпионати.

23-тур. 16 ноябрь, сешанба

АГМК – НЕФТЧИ – 2:4 (1:2)

Олмалиқ. “Металлург” стадиони. 45 томошабин.

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Тимур Галеев, Ришат Нугманов

Назоратчи: Александр Попов

Комиссар: Равшан Мавлонов

Голлар: Мурат Эрматов (30), Ислом Тўреханов (78) – Мартавали Турғунов (3), Облаёрбек Раҳматов (20, 49), Азаматжон Толибжонов (71)

Огоҳлантиришлар: Бехруз Жумаев (36), Сардор Сайдуллаев (86), Иброҳим Тоҳиров (87) – Мартавали Турғунов (25), Акобиржон Аҳмаджонов (38).

Олмалиқ шаҳрида U-18 биринчилигининг якунловчи 23-тур баҳсида АГМК- » Нефтчи » учрашуви ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйинда жамоамиз вакиллари 2:4 ҳисобида чиройли ғалабага эришиб, мамлакатимизда илк бор U-18 жамоалари ўртасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлишди.

Узоқ давом этган (U-18) ёшлар марафонидаги ҳаяжонли ва қувончли лаҳзаларни бизга тақдим этиб, якунда чемпионликни қўлга киритилишида қўшган улкан ва муносиб ҳиссалари учун жамоамиз раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчиларига каттадан-катта миннатдорчилик билдириб қоламиз. Шу жумладан, вақтларини аямай,ҳар бир ўйинда ёшларимизни қўллаб-қувватлаган жонкуяр мухлисларимизга ҳам раҳматлар айтиб қоламиз.

Ғалабаларимиз давомий бўлсин, азизлар!

Улашинг: