Sesh. Iyun 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМАН: МАРКО ОБРАДОВИЧ БИЛАН ШАРТНОМА БЕКОР ҚИЛИНДИ. 

Жорий футбол мавсумида «Нефтчи» таркибида ўзининг ёрқин ва сермаҳсул ўйинлари билан Про лига тўпурари сифатида оммага танилиб улгурган сербиялик легионер Марко Обрадовичнинг жамоа билан тузган шартномаси икки томонларнинг келишувига кўра муддатидан олдин бекор қилинди. Шунингдек, жамоада жисмоний тайёргарлик бўйича иш юритган сербиялик мутахассис Александр Стоймирович билан ҳам икки томонлама келишув асосида тузилган шартномаси бекор қилинди.

«Нефтчи» футбол клуби номидан Марко Обрадович ҳамда Александр Стоймировичга Про лига мусобақасида чемпионлик ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритиб, жамоамизнинг муваффақиятларига қўшган улкан ҳиссалари учун миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги спорт соҳасидаги фаолиятларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз

.

Улашинг: