"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎЗ КУЧИГА ИШОНЧ КУЧАЙМОҚДА 

Туркиянинг Анталья шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Нефтчи» бугун Грузиянинг «Колхети-1913» жамоаси билан назорат учрашув ўтказди. Биринчи бўлимнинг 15-дақиқасида грузиялик футболчиларимиз ўз жарима майдончаси ичида дарвозага тўп уришга чоғланган Жасур Жалолиддиновни йиқитиб, қомдани қўпол равишда бузишди. Ҳакам улар дарвозасига 11-метрли жаримани белгилашга мажбур бўлди. Жарима тўпини жамоага янги келиб қўшилган руминиялик ҳужумчи Михай Роман моҳирона амалга ошириб «Нефтчи» олдинга олиб чиқди. Шундан кейин грузин футболчилари ташаббусни ўз қўлларига олиб ҳужумни кучайтиришга уриндилар. Аммо, бу ҳаракатлар натижа бермади. Биринчи бўлим жамоамиз устунлиги билан 1:0 ҳисобида якунланди.

Иккинчи бўлимда мураббийларимиз бир қатор ўзгаришларни амалга оширдилар. Майдонга Ғулом-Ҳайдар Гуламов, Шоҳруз Норхонов, Билолхон Тошмирзаев, Санжар Қодирқулов ҳамда Мухсин Убайдуллаевлар туширилди.

Назорат учрашуви

«Нефтчи» – «Колхети-1913» 2:0

Гол: Михай Роман 15′ (пен), Билолхон Тошмирзаев 88′

«Нефтчи«: 12.Ботирали Эргашев, 4.Боян Цигер, 20.Анвар Ғофуров, 2.Зоир Жўрабоев, 70.Аббос Ғуломов, 5.Манучеҳр Сафаров, 26.Кетерин Карп, 11.Жавохир Қахрамонов, 7.Жасур Жалолиддинов, 40.Хусайн Норчаев, 9.Михай Роман.

Бош мураббий:  Виталий Левченко

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: