Pay. Iyul 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МИХАЙ РОМАН «НЕФТЧИ» АЪЗОСИ!

 

Жамоамиз янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади. Бугун руминиялик  тажрибали футболчи Михай Роман  «Нефтчи» билан шартнома имзолади ва янги мавсумда жамоамизнинг ҳужум чизиғида ҳаракат қиладиган бўлди.

 

Маълумот учун, Михай Роман ўтган мавсумни Руминия Олий лигаси вакили «Петрорул»  клубида олиб борди. Фаолияти давомида Руминия клубларидан ташқари  Нидерландия  ЭРЕДИВИЗИЕ лигасида ва Исроил чемпионатида тўп сурди. Михай Роман Руминия кубоги соҳиби ҳисобланади.

Шу кунгача 300 дан ортиқ учрашувларда майдонда ҳаракатланган футболчи 69 та тўп киритишга муваффақ бўлиб, 28 та голга ассистентлик қилган.Бўйи 188 см.га эга бўлган  футболчининг транфермаркт сайтидаги нархи 400 000 еврони ташкил этади.

 

Аҳил жамоамиз ва жонкуяр мухлисларимиз номидан Михай Роман Александруга янги мавсумда  «Нефтчи»даги фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!

 

BUN VENIT ! Mihai Roman !

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: