Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ТАЪҚИБЧИЛАРИМИЗДА ДУРАНГ НАТИЖА

 

Бугун Про лиганинг 16-турида Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Шўртан» ҳамда «Турон» жамоаларининг баҳси якунига етди. Учрашувда 1:1 дуранг натижаси қайд этилди.Ғузорда бўлиб ўтган учрашувдан сўнг «Нефтчи» жамоасини таъқиб қилиб келаётган «Турон»да 29 очко, «Шўртан»да эса 27 очко мавжуд. Эртага Самарқандда бўлиб ўтадиган 16-турнинг охирги баҳси олдидан жамоамизда пешқадамликни янада мустаҳкамлаб олиш имкониятлари пайдо бўлмоқда ва шу қаторда ушбу ўйинда «Нефтчи» клубига омад тилаб қоламиз.

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: