«НЕФТЧИ»

Профессионал футбол клуби расмий сайти

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ «НЕФТЧИ» ҚАРОРГОҲИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

 

Бугун вилоят ҳокими Ҳайрулло Ҳайитбоевич Бозоров Про лигада муваффақиятли тўп сураётган ва Суперлигадан жой олиш учун астойдил курашаётган «Нефтчи» футбол клуби қароргоҳига ташриф буюрди. Футболчилар чемпионат ўйинларини ўтказиш учун сафарда бўлганлиги боис, вилоят ҳокими клуб раҳбарлари билан жамоанинг моддий-техник шароити ва имкониятларини янада яхшилаш, «Нефтчи»нинг Суперлигага қайтиб, Фарғона футболи анъаналарини муваффақиятли давом эттириши учун зарур шарт-шароит ва имкониятлар яратиш кераклигини таъкидлади. Клуб раҳбари Зоҳиджон Ғофуров вилоят ҳокимига бу соҳада қилинаётган ишлар, навбатдаги мақсад ва режалар ҳақида батафсил ахборот берди. Ҳайрулло Бозоров «Нефтчи» мамлакатимизнинг машҳур ва бой тариҳга эга эканлиги, кўп минг сонли мухлислар унинг азалий шон-шуҳрати ва анъаналари тикланишига катта умид боғлаётганликларини эътиборга олиб, вилоят ҳокимлиги бу ишни муваффақиятли ҳал этишга ёрдам бериш учун тайёр эканлиги айтиб ўтди. Жамоага келгуси беллашувларида янги зафарлар тилади.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: