"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» – «БУХОРО» ЎЙИНИ ЧИПТАЛАРИ  СОТУВДА! 

Хабарингиз бор, 27 сентябрь соат 19:00да Ўзбекистон Суперлигаси 20-тур доирасида  севимли «Нефтчи» жамоамиз Бухоронинг «Бухоро» клубини қабул қилади. Қизиқарли ва шиддатли руҳда кечадиган мазкур учрашувга чипталар сотуви бошланди,  чипталар фақат стадионнинг махсус кассаларида 20000-30000 ва икки марказий сектор 40000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.

Стадион маъмурияти мурожатномасига биноан, футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун  доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.

Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз.

ЖАМОАМИЗНИ СТАДИОНДАН ТУРИБ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАНГ!

#БИЗБИРЖАМОАМИЗ

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: