"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ ИККИГА БЎЛИНГАН ҲОЛДА ЎЙИН ЎТКАЗДИ. 

 

«Нефтчи»нинг Суперлига 19-тур доирасида «Турон» жамоасига қарши кечадиган беллашуви бошқа санага кўчирилганлиги боис, бугун жамоамиз аъзолари Қиргулидаги қароргоҳ стадионида иккига бўлинган ҳолда икки томонлама учрашувда иштирок этдилар. Сариқ ҳамда яшил рангли либосларда ҳаракатланган футболчилар биринчи бўлимда биттадан тўп киритишга муваффақ бўлишди. Ҳисобни Мирзоҳид Ғофуров очган бўлса 1:0, кўп ўтмай Билолхон Тошмирзаев мувозанатни тиклади 1:1.

 

Иккинчи бўлимда мураббийларимиз таркибларни рокировка қилишди. Биринчи бўлимда сариқ либосда ҳаракат қилган Бачана Арабули ва Ғулом-Ҳайдар Ғуломовлар яшиллар таркибига ўтказилган бўлса, Диёр Туропов ҳамда Билолхон Тошмирзаевлар сариқ ранглилар сафида тўп суришди ва  ўйиннинг 54-дақиқасида айнан Диёр Туропов томонидан олисдан берилган кучли зарба гол билан якунланди 2:1. Сариқ либослилар устунлигида кечаётган учрашувда навбатдаги голни Умар Адҳамзода киритиб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди. Орадан кўп ўтмай яшиллар сафида тўп сурган Фозил Мусаев олис масофадан зарба йўллаб, орадаги фарқни бироз қисқартирди 3:2. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.

 

«Нефтчи»(Сариқлар) 🟡3➖2🟢»Нефтчи» (Яшиллар)

Қиргули, «Нефтчи» СК стадиони

Голлар: Мирзоҳид Ғофуров, 27′(1:0), Билолхон Тошмирзаев, 32′(1:1), Диёр Туропов, 54′(2:1), Умар Адҳамзода,77′(3:1), Фозил Мусаев, 83′(3:2)

 

«Нефтчи» сариқлар: 🟡

45.Акбар Тўраев, 2.Зоир Жўрабоев, 20.Анвар Ғофуров. 21.Мухсин Убайдуллаев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 7.Умар Адхамзода, 13.Лутфулла Тўраев, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 8.Шароф Муҳиддинов, 40. Бачана Арабули, 22.Георгий Никабадзе.

 

«Нефтчи» яшиллар: 🟢

1.Асрор Кенжаев. 3.Нодирхон Неъматхонов. 14.Раҳмонжон Рўзиев. 5.Томислав Мрчела, 66.Дониёр Валиев, 70.Аббос Ғуломов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 28.Фозил Мусаев, 23.Диёр Туропов, 77.Билолхон Тошмирзаев, 10.Суннатилла Абдуллажонов.

Захирадан қўшилганла: 33.Абдулвосид Восиджонов, 27.Муҳаммадали Холматов, 15.Мухсин Бозоров.

 

🟡»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: