Chor. Dek 11th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

СУПЕРЛИГА 18 – ТУР ҲАКАМЛАРИДА ЎЗГАРИШ РЎЙ БЕРДИ

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Ўзбекистон Cоcа Cоlа Суперлигаси 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК ҳамда “Нефтчи” – “Андижон” баҳслари бош ҳакамлари ўзгартирилганини маълум қилади.

Қуйида ушбу ўзгаришларнинг батафсил сабабини келтириб ўтамиз.

“Навбаҳор” – ОКМК учрашуви учун бир неча кун олдин тайинлов олган фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев ўйинга тайёргарлик вақтида жароҳат олгани боис, ушбу муҳим баҳсни бошқара олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками бўлиши кутилган Ильгиз Танташев юқорида таъкидлаганимиз, 17-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” баҳсида йўл қўйган хатоси туфайли 18-турдаги бу учрашувдан четлатилди (ҳозирча унинг иши Ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилмоқда ва якуний жазо тайинлангани йўқ). Шу туфайли, Олим Тўйчибоев ўрнига Темур Тўхтасинов ушбу учрашувда бош ҳакамлик қилса, ВАР ҳаками вазифасини Ильгиз Танташев ўрнига эса Акобирхўжа Шукуруллаев бажариб беради.

 

“Нефтчи” – “Андижон” баҳси Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши ҳамда телевидениенинг барча кўчма телевизион станциялари ушбу байрамни ёритиш билан банд бўлиши сабабли, бу баҳсда ВАР технологиясидан фойдаланилмаслиги маълум қилинди. Натижада, марказ ушбу ўйиннинг даражасидан ва келтирилган сабаблардан келиб чиқиб, учрашувга ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевни бош ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди.

 

Манба : UzFHM

Улашинг: