"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» – «АНДИЖОН» БЕЛЛАШУВИГА ЧИПТАЛАР СОТУВГА ЧИҚАРАЛДИ! 

Хабарингиз бор, 31 август куни соат 19:00да Ўзбекистон Суперлигаси 18-тур доирасида «Нефтчи» Андижоннинг «Андижон» клубини қабул қилади. Қизиқарли тарзда кечиши кутилаётган мазкур учрашувга чипталар сотуви йўлга қўйилди. Чипталар фақат стадион кассаларида 20000-30000 ва 40000 сўмдан белгиланган нархларда сотилади.

 

⚡️Стадион маъмурияти мурожаатномасига биноан, футбол беллашувига стадионнинг махсус кассаларидан ташқари ҳарид қилинган қалбаки чипталар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди ва қалбаки чипта билан стадион ҳудудига киришга уринган шахсларга нисбатан қонун доирасида чоралар кўрилиши бўйича мухлисларни огоҳлантиради.

 

⚡️Чипта сотиб олган томошабинлар бир-бирларини чинакам ҳурмат қилишлари ва футбол баҳсини чиптада кўрсатилган жойда ўтириб, томоша қилишларини илтимос қиламиз.

Шунингдек, Андижонлик мухлислар учун чипталар сотуви 30 августдан бошлаб стадионнинг орқа тарафдаги эшиги олдидаги кассада сотилади.

Чипталарни стадион кассалари 09:00 дан 17:00гача ҳарид қилишингиз мумкин.

 

🟢»Нефтчи» ПФК жамоаси

Улашинг: