
Россияда халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказиб, юртимизга қайтиб келган «Нефтчи» футболчиларига мураббийлар штаби томонидан тўрт кунлик таътил тақдим этилган. 18 июлдан жамоа аъзолари Қиргулидаги қароргоҳларида йиғилиб, иккинчи давра мавсуми ҳамда навбатдаги ўртоқлик ўйинларига тайёргарлик ишларини бошлаб юборишади.
Эслатиб ўтамиз, навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувлари 21 ва 25 июль саналарига белгиланган. Бу галги рақибларимиз Тожикистон республикасининг «Эсхата» ҳамда «Хўжанд» жамоалари ҳисобланади.
Жамоамизга оид барча янгиликларни расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз орқали кузатишда давом этинг.
🟢»Нефтчи» ПФК жамоаси
Бошқа хабарлар
ИБРАТЛИ СИФАТ САҚЛАБ ҚОЛИНАДИ
МАНУЧЕХР САФАРОВ “НЕФТЧИ» КЛУБИ АЪЗОСИ !
МИРЗОҲИД ҒОФУРОВ: «ЯНГИ МАВСУМ НАТИЖАЛАРИНИ ЯХШИЛАШГА ҲАРАКАТ ҚИЛАМИЗ»