"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЎРТОҚЛИК БАҲСИДА МАҒЛУБ БЎЛДИК

 

Россиянинг Екатеринбург шаҳрига ташриф буюрган «Нефтчи» жамоамиз Россия Премьер лига вакили «Урал» клуби билан ўртоқлик учрашувида куч синашди.

Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечган бўлсада, ҳимояда хатога йўл қўйилган вазиятдан унумли фойдалана олган россияликлар 33-дақиқада ҳисобни очишга эришдилар ва бу ҳисоб танаффусга қадар ўзгармади.

Иккинчи бўлимда мезбонлар таркибида бир қатор ўзгартиришлар амалга оширилганидан сўнг ташаббус улар томонига ўтди ва 55 ва 81-дақиқаларда урилган голлар эвазига «Урал» жамоаси ўртоқлик баҳсида йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани нишонлади.

 

УРАЛ» 3:0 «НЕФТЧИ»

 

Голлар: Тимур Аюпов, 33′(1:0), Алексей Каштанов, 55′(2:0), Гильерме Шеттина, 81′(3:0)

 

«Урал»:

71.Алексей Мамин,

2.Силвие Бегич,

4.Владис Эмерсон,

5.Андрей Егоричев, 7.Александр Юшин,

15.Денис Кулаков,

22.Мингиян Бевеев,

25.Кристиан Афонсо,

55.Тимур Аюпов,

75.Фаниль Сунгатулин, 79.Алексей Каштанов

 

«Нефтчи»:

12.Владимир Назаров,

2.Зоир Жўрабоев,

7.Умар Адҳамзода,

8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 17.Абдуллоҳ Олимов, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 24.Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 77.Билолхон Тошмирзаев

Захира:

1.Асрор Кенжаев,

45.Акбар Тўраев,

3.Нодир Неъматхонов, 66.Дониёр Валиев,

70.Аббос Ғуломов

Улашинг: