Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-«БУНЁДКОР» ПРЕВЬЮ

Суперлигада якунига етган 5-тур баҳсларидан сўнг эътиборни Ўзбекистон кубоги турнирига қаратамиз. Айни дамда чемпионатда карвонбошилик қилиб келаётган «Нефтчи» ҳамда «Бунёдкор» жамоалари мусобақанинг «С» гуруҳидан жой эгаллаган бўлиб, 12 апрель куни Фарғонадаги «Истиқлол» марказий ўйингоҳида кубок учун курашга киришадилар.

Рақибимиз «Бунёдкор» футбол клуби 2005 йилда «Қурувчи» номи билан ташкил этилган жамоадир. 2008 йилдан эътиборан жамоа «Бунёдкор» номи остида тўп сура бошлади. Ўтган давр мобайнида «Бунёдкор» Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони, 3 карра кумуш медаллар, 4 карра Ўзбекистон кубоги ва бир маротаба Суперкубок соҳиби бўлган. 2008 ва 2012 йилда «Бунёдкор» ОЧЛ кубогининг ярим финалигача етиб борган.

Миллий чемпионатимизга келсак, жамоалар ўзаро 26 марта рўбарў келишган. Булардан «Нефтчи»да 5та ўйинда ғалаба ва 17 та беллашувда мағлубият мавжуд, 4 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 22-55 тошкентликлар фойдасига.

Ўзбекистон кубоги доирасида жамоалар тўрт марта куч синашган.Бу қарама-қашиликдаги кўрсаткич ҳам пойтахтликлар фойдасига:

27.07.2017. «Бунёдкор»-«Нефтчи» 3:1
30.06.2017. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 1:2
04.07.2010. «Бунёдкор»-«Нефтчи» 4:1
30.06.2010. «Нефтчи»-«Бунёдкор» 2:3

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: