Chor. Apr 24th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

МУҲТАРАМ УСТОЗ ВА МУРАББИЙЛАР !

«Нефтчи» футбол клуби мамлакатимиз ва вилоятимизда таълим-тарбия соҳасида фаолият юритаётган барча юртдошларимизни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этади.

Ушбу қутлуғ айёмда бизга илм ўргатган, ҳаёт сабоғини берган жонкуяр ўқитувчи ва мураббийларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириш билан бирга, барчангизга сиҳат-саломатлик, шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонингизга файзу барака тилаймиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ва муҳтарам устозлар!

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: