Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ НАЗОРАТ ЎЙИНИДА ҚАТНАШДИ 

 

Суперлиганинг 4-тур баҳсига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи» футбол клуби бугун ўртоқлик назорат ўйинида иштирок этди. Рақибимиз Про лига вакили Тошкентнинг «Локомотив» жамоаси бўлди. Ушбу учрашувда бош мураббий Виталий Левченко захирада қолиб, ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчиларга имкон яратиб беришга ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда вакилларимиздан Муродбек Бобожонов ҳамда Юрий Батюшинларнинг киритган голларига жавобан темирйўлчилардан Рустам Соиров ва Санжар Қодирқулов гол муаллифига айланишди. Мазкур учрашув дуранг 2:2 ҳисоби билан якун топди.

 

Жамоамиз  ушбу учрашувда қуйидаги таркибда харакат  қилди.

«Нефтчи»:1 Асрор Кенжаев, 70 Аббос Ғуломов, 4 Андрей Мишченко, 20 Анвар Ғофуров (c),  3 Нодирхон Нематҳонов, 5 Юрий Батюшин, 28 Фозил Мусаев, 17 Абдуллоҳ Олимов, 10 Сунатилла Абдулажонов, 11Изатулло Абдуллаев, 35 Мурод Бобожонов

 

Бош мураббий:  Виталий Левченко.

 

🟢»Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: