Shan. Apr 20th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«ПАХТАКОР» БИЛАН БАХСГА ЧИПТАЛАР СОТУВДА

«Нефтчи» – «Пахтакор» учрашуви чипталари бугундан сотувга чиқарилади

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Суперлига иккинчи тур доирасида Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси ўз майдонида Тошкентнинг «Пахтакор» клубини қабул қилади. Қизиқарли ва томошабоп руҳда ўтиши кутилаётган мазкур баҳс , 10 март куни Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» ўйингоҳида соат 18:30да бошланади.

Мазкур учрашувни стадиондан туриб томоша қилиш истагида бўлган мухлислар кириш чипталарини бугундан бошлаб «Истиқлол» стадиони кассаларидан харид қилишлари мумкин, шунингдек мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида «Истиқлол» стадиони маъмурияти ушбу учрашувга сайёр кассаларни хам шаҳримиз марказларига йўналтиришди, бундан буён жамоамиз иштирокидаги учрашувларга чипталарни Фарғона шаҳар дехқон бозори олдиддаги автотураргоҳ ёнидаги чиптахонадан ва «Ихлос» маркети ёнидаги чорраха орқа қисмидаги махсус чиптахонадан харид қилишингиз мумкин.

Ўтказиб юборманг!


«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: