Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ЖАМОАМИЗ «БУНЁДКОР» БИЛАН ДУРАНГ ЎЙНАДИ. 

 

Виталий Левченко бошчилигидаги «Нефтчи» жамоаси янги мавсумга тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкент шаҳрида ўтказаётганлиги хақида хабар бериб ўтган эдик. Бугун жамоамиз тайёргарлик доирасида сўнгги назорат баҳсида иштирок этди.

Ёпиқ эшиклар остида ўтган учрашувдаги рақибимиз Тошкент шаҳрининг «Бунёдкор»  клуби  бўлди. Қизиқарли ва курашларга  бой кечган мазкур беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлаб, 1:1 ҳисобидаги дуранга имзо чекишди.

 

Жамоамизнинг легионер ҳужумчиси Тома Табатадзе фарғоналикларнинг ягона голига муаллифлик қилди.

 

«Нефтчи» 1:1 «Бунёдкор»

Тошкент шаҳри.

Голлар:  Ж. Ҳакимов 70 0:1, Т. Табатадзе 85 1:1.

 

«Нефтчи»:  Акбар Тўраев,  Зоир Жўрабоев,  Алексей Ларин,  Муҳсин Убайдуллаев,  Умар Адҳамзода,  Мирзоҳид Ғофуров,  Ғуломҳайдар Ғуломов,  Нурилло Тўхтасинов,  Диёр Туропов,  Улуғбек Ҳошимов,  Тома Табатадзе.

 

Захирадан қўшилди:  Владимир Назаров,  Раҳмонжон Рўзиев,  Андрей Мишенко,  Дониёр Валиев,  Аббос Ғуломов,  Абдуллоҳ Олимов,  Фозил Мусаев,  Суннатилла Абдуллажонов,  Юрий Батюшин,  Иззатилла Абдуллаев,  Мурод Бобожонов.

 

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: