"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ КУБОГИ-2023»: ТАЖРИБА ЎЗ СЎЗИНИ АЙТДИ.

 

Анъанавий ўтказиб келинаётган»Ҳоким Кубоги-2023″ мусобақасининг ярим финал баҳсида Азиз Алижонов бошчилигидаги ўринбосарлар жамоамиз Про лига вакили «Қўқон-1912» клуби билан куч синашди. Биринчи бўлим бошланиш қисми жамоаларнинг фаол ҳаракатлари остида кечди. 29-дақиқага келиб ўринбосарларимизнинг чиройли комбинацияси натижасида Шоҳруҳ Ёқубжонов қўқонликлар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди 1:0. Шундан сўнг ҳисобни тенглаштиришга уринган «Қўқон-1912» футболчилари бир нечта қулай имкониятдан фойдалана олмадилар ва биринчи бўлим вакилларимизнинг минимал ҳисобдаги устунлиги билан якун топди.

Иккинчи бўлимнинг бошларидан катта куч билан олдинга интилган қўқонликлар 53-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришдилар 1:1. Мувозанатни тиклаган «Қўқон-1912» футболчилари дарвозамиз томон босим ўтказишда давом этдилар ва 78-дақиқага келиб Исломжон Исоқжонов ҳимоячиларимиздан ўзиб кетиб, дарвозамизга иккинчи тўпни киритди 1:2. Шундан сўнг ёшлар жамоамизда бир нечта қулай имкониятлар юзага келган бўлсада, аммо, якуний зарбалари ноаниқ чиқди. Учрашувнинг асосий қисмига қўшиб берилган 3 дақиқа ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатмади ва тажриба бобида устунликка эга бўлган «Қўқон-1912» футболчилари минимал 1:2 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олдилар.

Энди ўринбосарлар жамоамиз учинчи ўрин учун майдонга чиқишади.

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 3-ўрин учун ва финал учрашувлари эртага 4 февраль шанба куни бўлиб ўтади

 

«Нефтчи» ПФК  матбуот хизмати

Улашинг: