Туркиянинг Анталья шаҳрида тайёргарлик олиб бораётган «Нефтчи»нинг етакчи футболчиси ва жамоа сардори Лутфулла Тўраев кеча навбатдаги машғулотлар жараёнида жарроҳатга учраб, шифохонага ётқизилди.
Бугун Стамбул шаҳрида малакали мутахассисларнинг қўйган ташхисига кўра, ахилл пайларига шикаст етказилгани аниқланди ва футболчи малакали шифокорлар ёрдамида муваффақиятли операция қилинди.
Бугундан бошлаб Лутфулла Тўраев реабилитация (тикланиш)га киришади. Мутахассисларнинг фикрича, реабилитация жараёни тахминан 3-4 ой давом этади.
Жамоа вакиллари ҳамда кўп сонли мухлислари номидан Лутфулла Тўраевга мустаҳкам сиҳат-саломатлик тилаган ҳолда, тезроқ сафга қайтиб, барчамизни ёрқин ўйинлари орқали мамнун қилишига ишонч билдириб қоламиз.
«Нефтчи» ПФК жамоаси
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!