"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

Про лига 4 тур. «Шўртан» – «Нефтчи» превью

Жамоалар шу кунгача Олий лига ва Суперлига баҳсларида 24 марта, Ўзбекистон Кубоги баҳсларида 2 марта, Про лига беллашувларида эса 4 маротаба ўзаро тўқнаш келишган. «Нефтчи» жамоасининг энг йирик ғалабаси 2005 йилда Олий лиганинг 7-турида қайд этилган бўлиб,унда фарғоналиклар 5:0 ҳисобида устун келишган.»Шўртан» клубининг энг йирик ғалабаси эса 2011 йилда Ғузорда қайд этилган ва 4:0 кўринишида якун топган. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, «Нефтчи»да 10та ғалаба,»Шўртан»да 11та ғалаба. 9та беллашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган.Тўплар нисбати 36га 37 ғузорликлар фойдасига.

Жамоалар жорий йилда бир маротаба Ўзбекистон Кубоги доирасида учрашишган бўлиб, бу баҳсда ғузорликлар 2:1 ҳисобида устун келишган.

Эслатиб ўтамиз Про лига 4 тур «Шўртан» – «Нефтчи» учрашуви бугун 17:15 да старт берилади.

ШЎРТАН – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Илья Ильин, Шавкат Раҳматов, Александр Буров

Назоратчи: Ҳушвақт Мухторов

Комиссар: Жамшид Имомов

 

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: