"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАВШАН ЭРМАТОВ «НЕФТЧИ» СТАДИОНИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

 

Хабарингиз бор, жорий йилги футбол мавсуми якунланганидан сўнг Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионининг футбол майдонида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Мазкур жараён билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов стадионга ташриф буюриб, майдон ҳолатини кўздан кечирди.Ташриф чоғида реконструкция ишларига жалб этилган мутахассис ва мутасадди ходимлар билан мулоқот ўтказган мартабали меҳмон, майдон ҳолати ва таъмирлаш ишлари юзасидан ўз таклиф ва кўрсатмаларини бериб ўтдилар.

Қиргулидаги стадионда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари  жараёнидан олинган фотолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: