Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«МЕТАЛЛУРГ»-«НЕФТЧИ» ПРЕВЬЮ

25 октябрь сешанба куни Ўзбекистон Coca-Cola Суперлигасининг 23-тур баҳсида «Нефтчи» жамоамиз Бекободнинг «Металлург» клуби меҳмони бўлади. Жамоалар миллий чемпионатимиз доирасида шу кунгача 43 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шундан 24 та баҳсда «Нефтчи», 10 тасида» Металлург» жамоаси устунлик қилган. 9 та учрашувда жамоалар муроса кўчасини танлашган. Фарғоналикларнинг ўзаро қарама-қаршиликдаги энг йирик ғалабаси 7:1, бекободликларда эса 3:1 кўринишида акс этган. Умумий тўплар нисбати 75-40 «Нефтчи» фойдасига.

Эътиборингизга Бекободда бўлиб ўтган охирги 5 учрашув натижаларини келтириб ўтамиз

28.07.2018. «Металлург»-«Нефтчи» 1:0
25.11.2017. «Металлург»-«Нефтчи» 1:0
22.11.2016. «Металлург»-«Нефтчи» 1:0
11.04.2015. «Металлург»-«Нефтчи» 0:1
03.05.2014. «Металлург»-«Нефтчи» 2:1

«Нефтчи» матбуот хизмати

 

Улашинг: