"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ХОШИМОВ ГОЛИ ЁШЛАРИМИЗГА ҒАЛАБА КЕЛТИРДИ

«БУНЁДКОР U-21″ 0:1 НЕФТЧИ U-21»

Бугун U-21 чемпионати доирасида жамоамиз «Бунёдкор U-21» жамоаси меҳмони бўлишди, қизиқарли кечган учрашувда вакилларимиз муҳим уч очко соҳибига айланди, учрашувнинг 31 дақиқасида Улуғбек Ҳошимовнинг чамаси 30 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза тўридан жой олди, ушбу гол ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди ва ўринбосарлар жамоамиз мухим ғалабага эришди.
Шу тариқа Азиз Алижонов шогирдлари Тошкент шаҳридан ғалаба билан қайтишмоқда.

Ўзбекистон U-21 Биринчилиги
«Нефтчи U-21» -«Бунёдкор U-21»
Голлар: Улуғбек Ҳошимов 31 (0:1)

Нефтчи
1 Машхур Мухаммаджонов, 3 Шоҳруҳ Ёқубжонов, 24 Раҳмонжон Рўзиев, 21 Муҳсин Убайдуллаев, 2 Ислом Акрамов, 30 Акобир Аҳмаджонов (91 Мусомалик Рустамов, 77) 25 Дониёр Мадаминов (55 Азамат Толибжонов 83), 6 Сирожиддин Қўзиев, 87 Мухаммадали Ҳолматов (Облаёрбек Раҳматов, 77), 76 Фахриддин Мухаммадов, 99 Улуғбек Ҳошимов.

Заҳирадагилар
16 Шоҳруҳ Асқаралиев
5 Мартавали Турғунов
74 Мирасрор Мираброров
61 Хожиакбар Иброхимов

Бош мураббий: Азиз Алижонов

«Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати

Улашинг: