"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Aхборот майдонида хабарлар оқими кучайгани сари ишончли ва тўғри манбаларни аниқлаш долзарблашмоқда. Сир эмас, одамлар баъзан ёлғон хабарларга ҳам дуч келади. Шундай вазиятларда “фейк” экан, деган сўзлар қулоққа чалинади.

“Сариқ” матбуотдаги миш-мишлар (фейк) асосан жиддий ижтимоий-сиёсий мақсадларни ёки молиявий манфаатни кўзлаб тарқатиладиган ёлғон хабарлардир.

Куни кеча ижтимоий тармоқларда 2022 йилинг 15 август куни блогер Олимжон Ҳайдаровнинг шаҳсий канали томонидан ёлғон маълумотларга тўла, миш-мишларга асосланган “Ўзбек футболидаги қаллобликлар. Клублар жамғармаси, бюджети, сметаси. Клубларда млрдлаб пул ювиш схемалари. Шу бўйича маълумотлар йиғилмоқда. Кимда маълумотлар бўлса, улашинглар” деган мақола орқали “Нефтчи” ПФК фаолияти бўйича асоссиз ва тасдиқланмаган маълумот берилган ва қўшимчасига фойдаланувчилардан маълумотлар бўлса беришларини сўралган.

«Нефтчи» ПФК очиқлик ва ошкоралик мезонларини ҳурмат қилган ҳолда ҳар қандай маълумотларни очиқлашда ва журналистик фаолиятларга маълумотлар беришга дойим эшигимиз очиқ.

«Нефтчи» ПФК Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг регламентига тўлиқ риоя қилган ҳолда ҳозирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг Суперлига мусобақасида қатнашмоқда. Ҳозирги кунда Суперлигада иштирок этаётган Республикамизнинг барча проффесионал футбол клублари каби «Нефтчи» ПФК ҳам моддий теҳник базасини ҳўжалик ҳисобидаги, ҳомийлик маблағлари ва клуб ўзи ишлаб топган пуллар ҳисобидан фаолият олиб бормоқда, жамоамиз сметасиини мавсум аввалида УFA томонидан тасдиқланади.

Мақолада Суперлигада 80 млрд пул сарфлангани, пулнинг асосий қисми клубда янги келган футболчи учун маош ёзиш орқали ўзлаштирилгани , янги футболчи йилига 2 млрд сўм маош тайинлангани хақида ёзиб ўтилган , ушбу мақола фақат ёлғон ва миш-мишларга урғу берилган , бу маълумотлар хеч қандай асосга эга эмас, ёлғон малумот ва асоссиз тасдиқланмаган гаплардир, бу эса Ўзбекистон Республикаси қонунчиликигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

Мақолада кўрсатилган гап сўзлар клубни фақат обрўсизлантириш учун қилинган бўлиб, футбол муҳлисларидан бундай асосланмаган мақолага ишонмасликни сўраймиз зеро клубнинг бош мақсади Фарғона вилоятимиз футболини юқори ўринларга олиб чиқиш, клубнинг аввалги мавқейини тиклашга ва суперлигада ўзининг ўрнига эга бўлиши яқин йилларда медаллар учун курашишга қаратилган.

Аниқ фактларга эга бўлмаган мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси қонунчиликигида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш бўйича Суд органларига даъво киритилиши хақида маълум қиламиз

 «Нефтчи» ПФК матбуот ҳизмати

Улашинг: