"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ»-» ПАХТАКОР » ПРЕВЬЮ 

 

«Нефтчи» 12 август куни 15-тур доирасида мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони Тошкентнинг «Пахтакор» клуби билан юзлашади.Шу куни ўзбек классикоси мақомидаги ўйинга гувоҳ бўламиз.

Ўзаро учрашувларга тўхталадиган бўлсак, жамоалар миллий чемпионатимиз доирасида 55 та ўйинда иштирок этишган. Буларнинг 26 тасида «Пахтакор» ғалаба нашидасини сурган бўлса, 9 та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган ва 20 та беллашувда «Нефтчи» муваффақиятга эришган.Умумий тўплар нисбати 99-67 тошкентликлар фойдасига.

Kубог баҳсларида ҳам жамоалар 15 марта тўқнашишган.Бу мусобақаларда ғалабалар бўйича устунлик «Пахтакор» тарафида 12-3.

 

Жамоаларнинг охирги 5 та ўйинда қайд этган натижалари қуйидагича:

08.03.2017 «Нефтчи»-«Пахтакор» 0:0

12.08.2017 «Пахтакор»-«Нефтчи» 6:0

31.03.2018 «Пахтакор»-«Нефтчи» 3:0

12.06.2018 «Нефтчи»-«Пахтакор» 1:1

10.03.2022 «Пахтакор»-«Нефтчи» 1:0

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: