Yak. Iyul 21st, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» ЯНГИ ФУТБОЛЧИЛАРНИ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ

ЕВГЕНИЙ КОНЮХОВ

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига бир неча соат қолганида жамоамиз Россиялик тажрибали дарвозабон билан шартнома имзолади.

Конюхов жамоамиз билан мавсум сўнгига қадар шартнома имзолади, Конюхов 1986 йил 21 ноябрь куни Мура шахрида туғилган, фаолиятининг асосий қисмини Россия Примьерлигасининг “Крылья советов”, “Торпедо” Москва, “Том” каби кўзга кўринган клублари орқали танилган.

АНДРЕЙ МИШЕНКО

Андрей Мишенко 1991 йилнинг 7 Апрелида Украинада туғилган, у биринчи даврани Суперлига вакили Олмалиқнинг “АГМК” жамоасида ўтказган эди Олмалиқда , эндиликда марказий химоячи фаолиятини “Нефтчи”да давом этиради, Мишенко жамоага эркин агент мақомида келиб қўшилди ва футболчи билан иккинчи давра оҳиригача шартнома имзоланди.

 

Нодирхон Неъматхонов ва Хумоюн Шербўтаев 

«Нефтчи» таркибида назорат учрашувларида майдонга тушишга улгирган икки футболчи Нодирхон Неъматхонов ва Хумоюн Шербўтаевлар билан клуб 31.12.2023 йилгача шартнома имзолади.

 

Жамоамиз билан шартнома имзолаган Нодирҳон Неъматхонов 21.06.2001 йилда туғилган бўлиб, биринчи даврани ПРО лига вакили «Шўртан» таркибида ўтказган бўлса, Хумоюн Шербўтаев 31.04.2001 йилда туғилган у шу кунгача «Олимпик» ПФК таркибида 4 учрашувда майдонга тушган.

 

САЛОМАТ ҚУТТИБОЕВ

Жамоамиз сафига Нукус шаҳрида туғилган тажрибали футболчии иккинчи даврада жамоамизга ёрдам беради, Қуттибоев Ўзбекистонда деярли барча позицияда ўйнаши мумкин бўлган кам сонли футболчилардан бири ҳисобланади, у фаоляти давомида “Машъал”,”Сўғдиёна”,”АГМК”,”Бухоро” ва ”Металлург” жамоаларида тўп сурган, 37 ёшли футболчи биринчи даврани Бекабоднинг “Металлург” жамоаси таркибида ўтказиб, 9 учрашувда майдонга тушган.

АЛЕКСЕЙ  ЛАРИН

Клуб мураббийлар штаби таклифига кўра, жамоамиз сафига Украиналик Алексей Ларин келиб қўшилди. 28 ёшли ҳимоячи жамоанинг химоя чизиғини кучайтириш учун таклиф этилган. Ларин билан мавсум якунига қадар шартнома имзоланди.

Алексей Ларин 04.07.1994 йилда туғилган у биринчи даврада Суперлига вакили Тошкентнинг “Паҳтакор” жамоасида фаолият олиб борди ва мусобақа доирасида 8 учравувда майдонга чиқиб бир бор сариқ қарточка олган, у жамоамизга эркин агент мақомида келиб қўшилди, футболчи жамоамиз билан мавсум якунига қадар шартнома имзолади !

ФОЗИЛ МУСАЕВ

Жамоамиз ярим ҳимоя қўрғонини тажрибали ярим ҳимоячи Фозил Мусаев билан тўлдириб олди , Фозил Мусафев бугунгача миллий чемпионатларимизда «Машъал», «Насаф», «Локомотив», «Бунёдкор»,”Турон” жамоалари сафида, легионер сифатида хориж чемпионатларида «Сепахон», (Эрон), «Жубило Ивата», (Япония) «Ал-Муайзир» (Қатар) клубларида ҳаракат қилган, биринчи даврани Мусаев Бекабоднинг “Металлург” жамоаси таркибида ўтказиб, 9 учрашувда майдонга тушган, унинг тажрибаси жамоанинг мувафаққиятларига омили бўлишини тилаб қоламиз

Биз янги қўшилган футболчиларга жамоамиздаги фаолиятига омад тилаб, жамоамиз ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишларини тилаб қоламиз !

“Нефтчи” ПФК матбуот ҳизмати

Улашинг: