Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» – «НАСАФ» ПРЕВЬЮ

Бу турда Қаршининг “Насаф” жамоаси Яйпанда меҳмон бўлади. Жамоалар миллий чемпионатдаги ўзаро 47-учрашувини ўтказишади. Ўйин 22 июнь, чоршанба куни Яйпандаги “Ўзбекистон” стадионида соат 20:00да бошланади.

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихидан

Мазкур жамоалар ҳозиргача миллий чемпионатимизда 46 марта ўзаро баҳс олиб боришган. Бўлиб ўтган учрашувларнинг 16 тасида “Нефтчи” ғалаба қозонган. 20 учрашувда “Насаф” жамоасининг қўли баланд келган. Қолган 10 беллашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича ҳам устунлик «Насаф» томонида – 52-63

“Нефтчи” жамоасининг «Насаф» устидан қозонилган энг йирик ғалабаси 1999 йилда 4:0 хисобида қайд этилган. Рақибларимиз эса 2003 йили 4:1 хисобида зафар қучган.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув
22.09.2018. “Нефтчи” – “Насаф” 3:1
01.03.2018. “Нефтчи” – “Насаф” 0:0
13.10.2017. “Нефтчи” – “Насаф” 0:3
21.06.2016. “Нефтчи” – “Насаф” 2:2
23.05.2015. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1

 

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: