Shan. Iyun 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

СЕРБИЯЛИК МУРАББИЙ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

Мураббийлар штабини хорижлик мутахассислар билан мустаҳкамлаш йўлидан бораётган «Нефтчи» клуби раҳбарияти сербиялик тажрибали мураббий Милан Чирич билан шартнома имзолади. Жамоада жисмоний тарбия мураббийи сифатида иш олиб борадиган бу мутахассис футболчилик фаолиятини Сербиянинг «Радницкий Пирот» клубида бошлаган. Сўнгра фаолиятини «Обилич» жамоасида давом эттирган. 2010 йилда жароҳат туфайли футболчилик фаолиятини якунлаб, мураббийлик тажрибасини ўрганишга киришди. Шу соҳада иш бошлаб, ўз юртидан ташқари Болгариянинг ЦСКА, «Лудогорец», Хитойнинг «Дунджин Шаньян», «Гуаньлянь Дунгуань» ва Уммоннинг «Ал-Сувайх» каби таниқли клубларида фаолият юритиб, бу соҳада меҳнатсевар, маҳоратли ва ижодкор мутахассис сифатида шуҳрат қозонди.

Ишонамизки, ана шу истеъдодли мутахассис Фарғона футболининг ривожига баракали ҳисса қўшиб, шу соҳа мутахассислари ва ихлосмандларининг меҳру-эътиборини қозонади.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: