Бугун Қиргулидаги «Нефтчи» СК стадионида жамоамиз футболчилари тест-нормативларни топширишди. Тест – нормативларни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Тест-нормативларни топшириш бўйича комиссия раиси, Ўзбекистон – U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Рауф Инилеев ва ЎФА илмий-методик бўлими бошлиғи Шамиль Исеевлар олишди.
Таъкидлаш жоизки, ЎФА томонидан ҳар йили мавсум старти ва иккинчи давра ўйинлари олдидан футболчиларнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш мақсадида тест-нормативлари ўтказиб келинмоқда.
Бундан кўзланган асосий мақсад, футболчиларнинг янги мавсумга жисмоний жиҳатдан тўлиқ тайёргарликларига ишонч ҳосил қилишдан иборатдир.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NEFTCHI» – «NASAF» PREVYU
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI