Chor. Apr 24th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» ЛЕГИОНЕР ҲУЖУМЧИ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ

Янги мавсумда ўз олдига юқори мақсадларни қўйган ва таркибни кучайтириш борасида фаоллик билан иш олиб бораётган «Нефтчи» жамоаси сербиялик ёш ва истеъдодли ҳужумчи Марко Шарич билан шартнома имзолади.

Маълумот учун, Марко Шарич 1998 йил 28 ноябрь санасида Сербиянинг Белград шаҳрида туғилган бўлиб, фаолияти давомида «Чукарички», «Раднички»,»Рад» каби клубларида тўп сурган. «Нефтчи»га келишидан олдин охирги ўйнаган жамоаси «Металац» клуби ҳисобланади. Сербия чемпионатида 59та учрашувда майдонда ҳаракатланган 23 ёшли футболчи 11та голга муаллифлик қилган.

Жамоамиз ва барча мухлисларимиз номидан ёш ва истеъдодли ҳужумкор футболчига «Нефтчи» сафида янада ғайрат ва шижоат билан фаолият юритиб, клуб шарафини юксак чўққиларга олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшишига ишонч билдирамиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: