Бугун куннинг биринчи ярмида «Нефтчи» клуби аъзолари Тошкент халқаро аэропорти орқали тайёргарлик жараёнининг 21 кундан иборат иккинчи босқичига киришиш мақсадида Туркияга йўл олдилар ва тушликдан сўнг Анталья шаҳри аэропортга келиб қўндилар.
Тошкент аэропортида жамоамиз вакилларини «Нефтчи» ПФК раҳбарияти кузатар экан, уларга ўқув-йиғин жараёнида муваффақиятли иштирок этиб, уйларига соғ-омон қайтиб келишларига тилак билдириб, дуода бўлдилар.
Жамоамизнинг кўпминг сонли мухлислари номидан футболчиларимизга бўлажак йиғинда куч-қудрат, ғайрат-шижоат ва каттадан-катта зафарлар тилаб қоламиз.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN