Shan. Okt 12th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

U-18. “Дерби”да дуранг, “Нефтчи”да чемпионликка “бир қадам”

18 ёшлилар чемпионатининг 21-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Фарғона вилоят “дерби”сида “Қўқон-1912” жамоаси “Нефтчи”ни қабул қилди. Дилёржон Бахтиёров ва  Акобиржон Аҳмаджонов томонидан киритилган иккитадан голлар дуранг натижани ҳосил қилди. “Нефтчи” ҳамон пешқадам, чемпионлик учун эса атиги “бир қадам” қолди. “Арал Самали” эса аксинча, ўз уйида “Локомотив”дан енгилди, ҳамон аутсайдерлик “мақомини” сақлаб турибди. Бугун ташкил этиладиган “Пахтакор” – “Нурафшон” ўйини билан турга якун ясалади.

 

U-18 Чемпионати.

21-тур. 8 ноябрь, душанба

ҚЎҚОН-1912 – НЕФТЧИ – 2:2 (1:0)

Қўқон. БЎСМ-2 майдони. 183 томошабин.

Ҳакамлар: Достонбек Мирзараимов, Азизбек Исақов, Санжар Раҳмонов

Назоратчи: Эркин Орипов

Комиссар: Азизбек Исамиддинов

Голлар: Дилёржон Бахтиёров (7, 90+2) –  Акобиржон Аҳмаджонов (51, 64)

Амалга оширилмаган пенальти: Ҳабибжон Шарипов (90+4, “Қўқон-1912”)

Огоҳлантиришлар: Нуржаҳон Эсонбоев (44), Шамсиддин Ҳусанов (60), Муҳаммаддиёр Иномжонов (75) – Исломбек Акрамов (17), Самандарбек Тўхтасинов (52).

 

 

Улашинг: