Хабарингиз бор, тақвимга кўра Про лиганинг 22-тур баҳсида «Нефтчи» футбол клуби 6 ноябрь куни Тошкентда «Олимпик» жамоасига қарши майдонга тушиши белгиланган эди. Лекин, пойтахт жамоасининг сўровига биноан, мазкур учрашув 8 ноябрь санасига кўчирилди. Асосий сабаблардан бири, айни вақтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионатининг саралаш босқичида иштирок этиши ва «Олимпик» жамоасидан 15 нафар футболчи терма жамоа йиғинига жалб этилганлигида, деб айтилмоқда.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN