Про лиганинг сафарда «Нурафшон» клубига қарши бўлиб ўтган баҳсида йирик ҳисобда ғалаба қозониб қайтган «Нефтчи» футбол клуби кейинги турга тайёргарлик кўриш учун «Истиқлол» стадионига ташриф буюриши чоғида жонкуяр мухлислари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Мазкур жараёнда иштирок этиш учун ўйингоҳга ташриф буюрган вилоят ҳокимининг ўринбосари, туризм ва спорт бош бошқармасининг раҳбари Ҳуршид Аҳмедов жамоанинг муддатидан олдин Суперлига йўлланмасини қўлга киритилганлиги муносабати билан вилоят ҳокими Ҳайрулло Бозоров номидан самимий қутлаб, жамоага келгусида улкан ютуқларни қўлга киритишларида омад ва зафарлар ёр бўлишини тилади.
Шунингдек, учрашув чоғида «Нефтчи» футбол мактабининг тарбияланувчиси ва жамоамизнинг ёш жонкуяр мухлиси Сайфулло Юлдашевга «Нефтчи» футбол клубининг либоси эсдалик совға тариқасида топширилиб, келажакдаги футболчилик фаолиятига яхши тилаклар билдирилди.
Бошқа хабарлар
«SURXON» – «NЕFTCHI» PRЕVIYU
SAMARQANDDAGI UCHRASHUVNI IBROHIM ISMOILOV BOSHQARIB BORADI
YOSHLARIMIZ HAM G’ALABA QOZONDI