Про лига 14-туридан ўрин олган “Хоразм” — “Нефтчи” учрашуви 29 август — якшанба куни бўлиб ўтади.
Режа бўйича мазкур беллашув 5 августда ўтиши керак эди. Бироқ давлат тест имтиҳонлари “Хоразм” клубининг уй аренасида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Шундан келиб чиқиб, мезбонлар учрашувни 2 августга кўчириш таклифи билан чиқди. Бироқ бу танаффусдан кейинги ўйинларга тайёргарлик кўраётган “Нефтчи” клуби режаларига ўзгартириш киритишни тақазо этади. Шундан келиб чиқиб, Фарғона томони учрашувни 5 август куни “Истиқлол” стадионида ўтказиш таклифи билан чиқди.
ЎзПФЛ ҳар икки томон таклифини ўрганиб чиқиб, учрашувни 29 август санасига тайин қилди. Шу тариқа Про лиганинг танаффусдан кейинги 14-турида 2 та учрашув бўлиб ўтади. 4 август куни “Янгиер” ўз майдонида “Олимпик”ни қабул қилади. 5 август санасида эса “Динамо” клуби Ғузорда “Шўртан” меҳмони бўлади.
Manba: pfl.uz
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» AFSONALARI TASHRIF BUYURISHDI
O‘RINBOSARLAR JAMOAMIZ MAG‘LUB BO‘LDI
SAFARDA DURANG