– Бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт эди, чунки, бундан аввал кетма-кет иккита учрашувда жами 5та гол ўтказиб юбориб, мағлуб бўлган эдик. Бугун ҳимоя чизиғимиз нолга ўйнади. Ҳужумда эса 2 та гол уришга муваффақ бўлдик. Ярим ҳимояда ҳам фаол ўйин намойиш этилди. Шунинг учун, бугунги ғалаба билан барчани табриклаб қоламан. Кейинги учрашувларга тайёргарликни олиб бориб, очко йиғишда давом этамиз.
Бугунги кунда жамоамизда 20 та майдон ўйинчилари бор. Чап қанотда ҳаракатланиб келган Сайдулло Раҳматовда чарчоқлик аломатлари пайдо бўлганлиги сабаб, бугунги ўйинда Умар Адҳамзодага имкониятни тақдим этдик ва у ўзини ижобий томондан кўрсатиб, ишончимизни оқлади. Захирада қолиб кетган Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов ва Тоҳир Шамшитдиновлар бугунги баҳсга психологик ва тактик жиҳатдан тайёр турганлиги туфайли асосий таркибда ҳаракат қилдилар. Ўйлайманки, кейинги учрашувларда ҳам улар ўзларининг ёрқин ўйинларини намоён этишади. Чемпионатимиз ҳали узоқ давом этишини инобатга олиб, Абдуллоҳ Олимов ва Сайдулло Раҳматов сингари футболчиларимизни аяган ҳолда, захирадан майдонга туширдик.
Кейинги беллашувларга жиддий тайёргарлик кўриб, ўзимизни устимиздан кўпроқ ишлашга ҳаракат қиламиз. Чунки, Про лиганинг етакчи клубларида катта тажрибага эга номдор мураббийлар фаолият юритиб келмоқда. Улар ҳам бизга қарши кечадиган баҳс олдидан ўйинларимизни тахлил қилиб, ўрганиб чиқишади. Шунинг учун, бизга қийинчиликларни келтиришлари турган гап. Биз ҳам ўз томонимиздан ҳатоларимиз устидан жиддий иш олиб бориб, машғулотларда астойдил ҳаракат қиламиз.
Мақсадимиз битта, Суперлигага чемпион бўлиб чиқиш. Йигитларимиз эса бунинг уддасидан чиқишади деган умиддаман,- дейди бош мураббий.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!