Shan. Iyun 15th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

«НЕФТЧИ» – «ИСТИҚЛОЛ» ПРЕВЬЮ

«Нефтчи» ҳамда «Истиқлол» жамоалари шу кунгача ўзаро баҳсларда 8 марта тўқнаш келишган. 6та учрашув Про лига доирасида, 1та ўйин Фарғона вилояти Ҳокими Кубоги ва 1та беллашув ўртоқлик баҳсида қайд этилган. Айтиб ўтиш жоизки, бу қарама-қаршиликда устунлик «Истиқлол» жамоасида бўлиб турибди. Яъни, улар 3та ғалаба қозониб, икки марта мағлубиятга учраган ва 3та ўйин дуранг билан якунланган.

Про лигадаги ўзаро ўйинлар натижалари қуйидагича:

Про лига 2019 йил

2-тур «Истиқлол»-«Нефтчи» 3:2
9-тур «Нефтчи»-«Истиқлол» 0:1
16-тур «Истиқлол»-«Нефтчи» 1:0
23-тур «Нефтчи»-«Истиқлол» 0:0

Про лига 2020 йил

5-тур «Истиқлол»-«Нефтчи» 0:1
12-тур «Нефтчи»-«Истиқлол» 2:0

Вилоят Ҳокими Кубоги ва ўртоқлик ўйини бир хил 1:1 дуранг натижаси билан якун топган. Тўплар нисбати 7-7

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

Улашинг: