Эртага 6 апрель куни Про лиганинг 3-тур баҳси бўлиб ўтади. Фарғона шаҳридаги марказий «Истиқлол» ўйингоҳида «Нефтчи» клуби “Истиқлол” жамоасини қабул қилади.
6 апрель сешанба cоат 18:00
Про лига 3-тур
«Нефтчи»-«Истиқлол»
Ҳакамлар: Илья Ильин, Ойбек Калахўжаев, Ҳасан Набиев
Назоратчи: Валентин Коваленко
Комиссар: Қудрат Мадраимов
Ўтган йили ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан сўнг жамоамизга нисбатан санкциялар қўллаган. Унга кўра, «Нефтчи» футбол клуби ПФЛ томонидан ўтказиладиган кейинги расмий уч уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши белгилаб қўйилган.
Эртага “Истиқлол” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган баҳс дисквалификациядан ўрин олган мухлисларсиз охирги беллашув ҳисобланади. Шуларни инобатга олган ҳолда ушбу учрашувни бизнинг ижтимоий тармоқлардаги сахифаларимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
«NЕFTCHI» — SO‘NGGI TURDA MUHIM G‘ALABA!