Фарғонадаги «Нефтчи» футбол мактабининг ёпиқ спорт мажмуасида Ўзбекистон чемпионатининг футзал бўйича Олий лига жамоаларининг 1-тур босқичи бўлиб ўтмоқда. Дастлабки баҳсларда қатнашган 6 та жамоа 3 кун мобайнида ўзаро куч синашди. Бугунги учрашувлардан сўнг ЎзПФЛнинг футзал, аёллар ва соҳил футболи бўлими бошлиғи Рустамжон Зупаров билан суҳбатлашдик.
-Раҳбариятнинг қарорига кўра, чемпионат беллашувлари мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ўтказилади,- дейди Рустамжон Зупаров. – Мақсад, спортнинг бу турини кенг оммалаштириш, футзалга қизиқувчи ёшларни бу соҳага фаол жалб этиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи шаклланиши ва ривожланишига спорт орқали кўмаклашишдан иборат.
Кейинги баҳслар жуда қизиқарли ва жанговар руҳда бўлиб ўтди. Бунга фарғоналиклар, яъни «Нефтчи» футбол клуби ва вилоят футбол ассоциацияси бу тадбирга жиддий эътибор бериб, яхши тайёргарлик кўрганликлари ўз натижасини кўрсатди. Айниқса, «Нефтчи» мутахассисларининг учрашувларни суратга олиш, тасвирга тушириш ва ижтимой тармоқларда ёритиб беришдаги меҳнатлари ва хизматларидан жуда мамнунмиз.
— Мухлисларга қандай тавсия ва тилакларингиз бор?
— Фарғоналик мухлислар футбол ва футзални азалдан ёқтиришларини яхши биламиз. «Нефтчи»нинг мамлакат донгдор клуби сифатида 5 карра чемпион бўлганлиги, футзалда анча ибратли ишлар қилганлиги ҳаммамизга маълум. Футбол ишқибозлари ва ихлосмандлари ўз жамоаларини бу йил ҳам астойдил қўллаб-қувватлаб туришлари ва жамоанинг Суперлигадаги ўз ўрнига қайтиши учун қўлдан келганча ёрдам беришларини тилаймиз.
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
VITALIY LEVCHENKO: «NASAF» JAMOASINI CHEMPIONLIK BILAN TABRIKLAYMAN «
VITALIY LEVCHENKO: «IKKINCHI BO‘LIM ANCHA QIZIQARLI KECHDI, MUHIM G‘ALABANI QO‘LGA KIRITDIK»