Dush. Apr 22nd, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

НАВБАТДАГИ ТАЙЁРГАРЛИК БОСҚИЧИ ТОШКЕНТДА ЎТКАЗИЛАДИ

«Ҳоким Кубоги-2021» якунланганидан сўнг турнирда иштирок этган «Нефтчи» клуби футболчиларига қисқа муддатли таътил тақдим этилган. Янги футбол мавсумига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи яна Тошкент шаҳрига кўчирилади.Жамоа аъзолари 8 февраль санасидан бошлаб ўқув-йиғин машғулотларига киришадилар.Пойтахтдаги йиғин давомида футболчиларнинг жисмоний имкониятларини ошириш билан биргаликда жамоа таркибини шакллантириш борасида ҳам ишлар олиб борилади.

Хабарингиз бор,»Ҳоким Кубоги-2021″ мусобақаси давомида жамоага бир қатор легионер футболчилар таклиф этилган бўлиб, мураббийлар штаби уларни турнир орқали кўрикдан ўтказишга ҳаракат қилдилар. Жумладан, сербиялик Дарко Станоевич (каттаси)ва Дарко Станоевич ( кичиги)лар мураббийлар штабида илиқ таассурот уйғотган ва улар кейинги тайёргарлик жараёнида иштирок этишади.Яна бир сербиялик легионер ҳужумчи Неманья Обрадовичнинг ҳаракатлари эса мураббийларимизга маъқул келмаганлиги боис, ҳар иккала томонларнинг розилиги орқали у билан илгари тузилган шартнома бекор қилинди ва сербиялик ҳужумчи ўз юртига жўнаб кетди.Шундан келиб чиқиб,таркибни тўлиқ шакллантириш борасидаги селекция ишлари давом эттирилади ва йиғинга бир қатор футболчиларнинг келиб, кўрикдан ўтишлари белгиланган..

Жамоамизнинг Тошкентдаги тайёргарлик босқичи давомида мураббийлар штаби 4 та назорат учрашуви ўтказиш бўйича режа тузишган.Булар тўғрисида кейинроқ хабар бериб ўтамиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: