Бугун Фарғонадаги марказий «Истиқлол» стадионида анъанавий халқаро «Ҳоким Кубоги-2021» мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.Бош соврин учун Тошкентнинг «Бунёдкор» ҳамда Фарғонанинг «Истиқлол» жамоалари ўзаро куч синашдилар.
Ҳал қилувчи ўйинда пойтахтликлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, бош соврин «Ҳоким Кубоги»ни қўлга киритишга муяссар бўлдилар.
Учрашув якунланганидан сўнг мусобақа совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тақдирлаш маросимида Фарғона вилоят ҳокимининг спорт ва туризм масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳуршид Аҳмедов, Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари Авазбек Каримов, Ўзбекистон миллий терма жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов ва вилоят футбол ассоциацияси вице президенти Носир Отақўзиевлар қатнашиб, ғолиб ва совриндорларни қимматбаҳо совға ва мукофотларлар билан тақдирладилар.
Маросимда шунингдек номинациялар бўйича ғолиблар ҳам тақдирланди. Хусусан, мусобақанинг «Энг яхши мураббийи» номинациясига жамоамиз бош мураббийи Илҳомжон Мўминжонов дея эътироф этилди.
«Нефтчи» матбуот бўлими ходими Абдулазиз Абдувоҳидов турнирнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN
«NЕFTCHI» — SO‘NGGI TURDA MUHIM G‘ALABA!
«LOKOMOTIV»-«NЕFTCHI» PRЕVYU