Dush. Fev 26th, 2024

"НЕФТЧИ"

Профессионал футбол клуби расмий сайти

РАСМАН! ШЕРЗОД КАРИМОВ БИЛАН ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

 

Янги футбол мавсумига тайёргарлик олиб бораётган ва бугунги кунда анъанавий «Ҳоким Кубоги–2021» мусобақасида Илҳомжон Мўминжонов бош мураббийлигида ижобий ўйин намойиш этаётган «Нефтчи»футбол клуби ўз таркибини янги ижрочилар билан тўлдиришда давом этмоқда.

Бугун куннинг биринчи ярмида,қатор номдор жамоаларда,яъни «Пахтакор»,»Локомотив», «Навбаҳор» ва Хитойнинг «Хиндао Жанун» сингари клубларида ёрқин фаолият юритган тажрибали Шерзод Каримов «Нефтчи» ПФК билан расмий шартнома имзолади.

Шерзод Каримовга жамоамиз олдига қўйилган юқори мақсадларни рўёбга чиқаришда ва клубимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги фаолиятида омадлар тилаб қоламиз.

«Нефтчи» матбуот хизмати

Улашинг: