Фарғона мухлисларига ўзининг ёрқин ўйинлари билан танилган фарғона футболи тарбияланувчиси мохир футболчи Шодиёр Хожиматов «Нефтчи» жамоаси билан расман 3 йиллик шартнома имзолади. Шодиёр Хожиматов ўтган мавсумда фарғоналиклар шарафини муносиб ҳимоя қилди. Унинг ўйин услуби жамоамиз бош мураббийи Илхом Мўминжонов томонидан ижобий этироф этилганлиги сабабли у билан янги келишувга эришилди.
Жорий футбол мавсумида жамоамиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
RASMIY MUNOSABAT
DASTLABKI UCHRASHUVDA HISOB OCHILMADI
JAMOAMIZ «RUBIN» JAMOASIGA QARSHI MAYDONGA CHIQADI