Shan. May 25th, 2024

"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

АЗИЗ АЛИЖОНОВ ЁШЛАР ЖАМОАСИ МУРАББИЙИ!

 

2002-2014 йиллар мобайнида «Нефтчи» футбол клуби таркибида ўзининг серқирра ва мазмунли ўйинлари орқали кўплаб мухлисларнинг мехрига сазовор бўлган, футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг эса ёшларга сабоқ бериб,»Нефтчи» футбол мактабида мураббий бўлиб ишлаб келган Азиз Алижонов «Нефтчи» ёшлар жамоаси мураббийи этиб тайинланди.

Таъкидлаш жоизки,Азиз Алижонов қўл остидаги ёш футболчилар 2004 йилда туғилган бўлиб, ўтган 2020 йил мавсумида Ўзбекистон чемпиони ҳамда Суперкубок ғолиби унвонини қўлга киритишган.

Эртага бошланадиган анъанавий «Ҳоким Кубоги – 2021» мусобақасида айнан шу 2004 йилда таваллуд топган ёш футболчилар «Нефтчи-2» жамоаси шарафини ҳимоя қилишда майдонда кураш олиб борадилар.

Демак, янги футбол мавсумида катта ишонч ва умид боғлаган ҳолда «Нефтчи» клубининг асосий таркибига муносиб ёшлар етишишини тилаб қоламиз.

«Нефтчи» ФК матбуот хизмати

 

Улашинг: