Янги футбол мавсуми ҳамда анъанавий «Фарғона вилояти ҳокими Кубоги» халқаро мусобақасига ҳозирлик кўраётган «Нефтчи» жамоаси тайёргарликнинг иккинчи босқичини бошлаб юборди.
Куннинг иккинчи ярмида жамоа аъзолари Қиргулидаги қароргоҳларида тўпланишиб,енгил чигалёзди машғулотларни ўтказдилар.Машғулотларни олиб бориш жараёнида бош мураббий Илҳом Мўминжонов билан биргаликда Владимир Андреев,Дурбек Умаралиев,Дилшод Жабборов,Руслан Аҳмедхонов ва Александр Стожмировичлар каби футбол мутахассислари иштирок этдилар.
Эртадан бошлаб жамоа аъзолари кунига икки маҳалдан машғулотларни ўтказиш жараёнига киришадилар.
«Нефтчи» матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«NЕFTCHI» BЕSH NAFAR FUTBOLCHI BILAN SHARTNOMA IMZOLADI
MUXLISLAR STATISTIKASI
VITALIY LEVCHENKO : BUGUNGI SHIJOAT UCHUN FUTBOLCHILARGA RAXMAT AYTAMAN