
Барчамизга ўзининг «Пахтакор», «Навбаҳор», «Бунёдкор» жамоалари ва Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги ёрқин ўйинлари орқали яхши танилган футболчи, қолаверса Илҳом Мўминжонов билан биргаликда «Пахтакор» ёшлар жамоасида ёрдамчи мураббий, «Навбаҳор» ва «Сурхон» клубларида маслаҳатчи мураббий бўлиб бирга ишлаган Анвар Солиев эндиликда «Нефтчи» мураббийлар штабида иш бошлади. Анвар Солиев Илҳом Мўминжоновга ёрдамчи мураббий сифатида кўмаклашади.
Шу ўринда «Нефтчи» жамоасида тайёргарликнинг Тошкентдаги биринчи босқичи якунланди ва жамоа аъзолари Фарғонага қайтиб келдилар. Мавсумга тайёргарликнинг иккинчи босқичи Фарғонада давом эттирилади.
Жамоага янги футболчиларининг келиб қўшилиши ва кўрикдан ўтиши давом этмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларимиздаги сахифаларимизни кузатиб боринг.
«Нефтчи» ФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
«НЕФТЧИ» БОШ МУРАББИЙИ ВИТАЛИЙ ЛЕВЧЕНКО НАВРЎЗ БАЙРАМИГА ТАБРИГИ
НАВРЎЗИ ОЛАМ МУБОРАК!
«НЕФТЧИ» ПФК ВА «САФО» ИЧИМЛИК СУВЛАРИ ЎЗАРО ШАРТНОМА ИМЗОЛАДИ.