
Бугун Жиззах шаҳрида футзал бўйича Биринчи лига мусобақалари старт олди. Фарруҳ Зокиров бош мураббийлигидаги «Нефтчи» жамоамиз чемпионатнинг дастлабки очилиш учрашувида «Машъал» футзалчилари билан куч синашиб 4:2 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди.
Барча жонкуяр мухлисларимиз номидан Фарруҳ Зокиров бошчилигидаги футзалчиларимизни ғалаба билан муборакбод этиб, келгуси беллашувларда ҳам омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати