"NEFTCHI"

Professional futbol klubi

ҒАЛАБАЛИ ОДИМЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА 

 

Бугун навбатдаги назорат баҳсида майдонда ҳаракат қилган «Нефтчи» жамоамиз Россиянинг «Сочи» клуби билан беллашди.

Ўйин тақдирини ҳал қилган ягона гол 10-дақиқада жамоамизнинг истеъдодли ҳужумчиси Хусайн Норчаев томонидан киритилди. Айтиб ўтиш жоиз, ўйин тенгкурашлар остида кечган бўлса ҳам, ҳар иккала жамовда ҳисобни ўзгартириш борасида имкониятлар мавжуд бўлди. Лекин, аста-секин жамоа ўзагини шакллантириш борасида самарали иш олиб бораётган вакилларимиз майдонда ишрнчли ҳаракатланиб, биз учун ижобий бўлган натижани сақлаб қолиб, навбатдаги ғалабага эришишга муваффақ бўлдилар.

 

«Нефтчи» – «Сочи» 1:0

Гол: Хусайн Норчаев 10′ (1:0)

«НЕФТЧИ»: 12.Санжар Қувватов, 2.Зоир Жўрабоев, 20.Анвар Ғофуров, 4.Боян Цигер, 5.Манучехр Сафаров, 70.Аббос Ғуломов, 11.Жавохир Қахрамонов, 26.Кетерин Карп, 7.Жасур Жалолиддинов, 9.Михай Роман, 40.Хусайн Норчаев

Захирадан қўшилганлар: Мирзохид Ғофуров, Мухсин Убайдуллаев, Ғуломҳайдар Ғуломов, Санжар Қодирқулов, Диёр Туропов, Мухсин Убайдуллаев, Дониёр Валиев

«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати

Улашинг: