Хабарингиз бор, янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Азиз Алижонов бошчилигидаги «Нефтчи»U21 жамоаси куни кеча Наманган шаҳрида бўлиб ўтган ҳоким кубоги мусобақасида иштирок этди. Шундан сўнг қисқа таътилда бўлиб қайтган ёш футболчиларимиз Андижондаги турнирда қатнашиш олдидан бугун Қиргулидаги қароргоҳ захира майдонида машғулотларни олиб боришди.
Маълумот учун, эртага Андижон шаҳрида вилоят ҳокими кубоги-2024 мусобақаси старт олмоқда. Ушбу турнирда 12 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда бош соврин учун кураш олиб боради.
Дастлабки рақибимиз Қирғиз Республикасининг «Талант» клуби бўлади. Учрашув соат 9:30 да бошланади.
Кўп сонли мухлисларимиз номидан ўринбосарлар жамоасига куч-ғайрат ва омадлар ёр бўлишини тилаймиз.
«Нефтчи» ПФК матбуот хизмати
Бошқа хабарлар
VITALIY LEVCHENKO: «UCHRASHUVDAGI HISOB BUGUNGI O‘YINGA MOS RAVISHDA BO‘LDI»
VODIY DERBISIDA DURRANG
«VODIY DERBISI»NI NAYIM QOSIMOV BOSHQARADI!